-A A +A

Учредительные документы

Устав АО «Республиканский специализированный научно-практический медицинский центр терапии и медицинской реабилитации»
 

«Respublika ixtisoslashtirilgan terapiya va tibbiy reabilitatsiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi» акциядорлик жамияти акциядорларининг 2016 йил 16 июндаги

умумий йиғилиши қарори билан

 

«ТАСДИҚЛАНГАН»

Тошкент шахар Юнусобод тумани ҳокимлиги ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларини рўйхатдан ўтказиш Инспекцияси томонидан 2014 йил “__” _________да ______-рақам билан рўйҳатга олинган «Respublika ixtisoslashtirilgan terapiya va tibbiy reabilitatsiya ilmiy-amaliy tibbiyot markazi» акциядорлик жамияти Уставига

(2015 йил “__” ______да ___-рақам билан рўйхатга олинган ўзгартиришлар билан)

 киритилаётган ўзгартиришлар ва қўшимчалар

МАТНИ

 
Амалдаги тахрир
3.3. Жамиятнинг устав фонди акциялар номинал қийматини ошириш ёки қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
3.4. Жамиятнинг устав фондини акциялар номинал қийматини ошириш йўли билан кўпайтириш ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамиятнинг кузатув кенгашига шундай қарорни қабул қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин.
3.5. Қўшимча акциялар жамият томонидан жамият уставида белгиланган эълон қилинган акциялар сони доирасидагина жойлаштирилиши мумкин.
 
3.6. Қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан жамият устав фондини кўпайтириш тўғрисидаги қарор акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қабул қилинади. Акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига биноан жамиятнинг кузатув кенгашига шундай қарорни қабул қилиш ҳуқуқи берилиши мумкин.
8.6. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.
Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим. 
 
11.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бундан буён матнда Бош директор деб юритилади),билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ҳақидаги масалалар ҳал этилади. 
 
11.8. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
а) жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
б) жамиятни қайта ташкил этиш;
в) жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; 
г) жамият кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
е) жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш; 
ж) жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;
з) ўз акцияларини сотиб олиш;
и) жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
к) жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
л) жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш;
11.11. Ушбу Уставнинг 11.8. бандининг а,б,в.д,н,о,т - хат бошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади. 
 
12.2.  Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
 
13.7. Жамиятнинг ижроия органини тузиш ҳамда унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра амалга оширилади. Жамият ижроия органининг раҳбарини тайинлаш тўғрисидаги қарор, одатда, хорижий менежерлар ҳам иштирок этиши мумкин бўлган танлов асосида қабул қилинади.  
14.3. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди.
 
 
Янги тахрир
3.3. Жамиятнинг устав фонди (устав капитали) қўшимча акцияларни жойлаштириш йўли билан кўпайтирилиши мумкин.
3.4. Қўшимча акциялар фақат жамият уставида белгиланган, эълон қилинган акцияларнинг сони доирасида жамият томонидан жойлаштирилиши мумкин.
 
3.5. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш тўғрисидаги ва жамият уставига тегишли ўзгартишлар киритиш ҳақидаги қарорлар акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан ёки, агар жамият уставига ёхуд акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига мувофиқ жамиятнинг кузатув кенгашига шундай қарорлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган бўлса, жамиятнинг кузатув кенгаши томонидан қабул қилинади.
3.6. Жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш жалб қилинган инвестициялар, жамиятнинг ўз капитали ва ҳисобланган дивидендлар ҳисобидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилиши мумкин.
8.6. Дивидендлар Жамият тасарруфида қоладиган соф фойдадан ва (ёки) ўтган йилларнинг тақсимланмаган фойдасидан тўланади.
Жамият томонидан оддий акциялар бўйича ҳисобланган дивидендларни тўлаш акциядорларнинг дивидендларни олишга бўлган тенг ҳуқуқларига риоя этилган ҳолда амалга оширилади.
Дивидендлар тўлаш муддати ва тартиби акциядорларнинг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Дивидендлар тўлаш муддати шундай қарор қабул қилинган кундан эътиборан 60 кундан кеч бўлмаслиги лозим. 
11.4. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши молия йили тугаганидан кейин олти ойдан кечиктирмай ўтказилади. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида жамиятнинг кузатув кенгашини ва тафтиш комиссиясини (тафтишчисини) сайлаш тўғрисидаги, жамиятнинг яккабошчилик асосидаги ижроия органи (бундан буён матнда Бош директор деб юритилади),билан тузилган шартноманинг муддатини узайтириш, уни қайта тузиш ёки бекор қилиш мумкинлиги, шунингдек жамиятнинг йиллик ҳисоботи жамият ижроия органи ва кузатув кенгашининг жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисидаги ҳисоботлари, йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш, жамиятнинг фойдаси ва зарарларини тақсимлаш ҳақидаги масалалар ҳал этилади. 
 11.8. Акциядорлар умумий йиғилишининг ваколат доирасига қуйидагилар киради:
а) жамият уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ёки жамиятнинг янги таҳрирдаги уставини тасдиқлаш;
б) жамиятни қайта ташкил этиш;
в) жамиятни тугатиш, тугатувчини (тугатиш комиссиясини) тайинлаш ҳамда оралиқ ва якуний тугатиш балансларини тасдиқлаш; 
г) жамият кузатув кенгашининг аъзоларини сайлаш ва аъзоларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
д) эълон қилинган акцияларнинг энг кўп миқдорини белгилаш;
е) жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) кўпайтириш; 
ж) жамиятнинг устав фондини (устав капиталини) камайтириш;
з) ўз акцияларини сотиб олиш;
и) жамиятнинг ташкилий тузилмасини тасдиқлаш, ижроия органини тузиш, унинг раҳбарини сайлаш (тайинлаш) ва раҳбарнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш;
к) жамият тафтиш комиссиясининг аъзоларини (тафтишчисини) сайлаш ва уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, шунингдек тафтиш комиссияси (тафтишчи) тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
л) жамиятнинг йиллик ҳисоботини, йиллик бизнес-режасини, шунингдек жамият фаолиятининг асосий йўналишлари ва мақсадидан келиб чиққан ҳолда жамиятни ўрта муддатга ва узоқ муддатга ривожлантиришнинг аниқ муддатлари белгиланган стратегиясини тасдиқлаш;
11.11. Ушбу Уставнинг 11.8. бандининг а,б,в.д,н,о,т - хат бошиларида кўрсатилган масалалар бўйича қарор акциядорлар умумий йиғилиши томонидан акциядорларнинг умумий йиғилишида иштирок этаётган овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорларнинг тўртдан уч қисмидан иборат кўпчилик (малакали кўпчилик) овози билан қабул қилинади. 
Солиққа оид ёки давлат олдидаги бошқа қарздорлик ҳисобига жамият устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улушини шакллантириш ёки ошириш тўғрисидаги қарор жамият акциядорлари умумий йиғилиши томонидан жамиятнинг жойлаштирилган овоз берувчи акцияларининг камида учдан икки қисми эгалари бўлган акциядорларнинг (давлатдан ташқари) розилиги мавжуд бўлган тақдирда, акциядорларнинг оддий кўпчилик овози билан қабул қилинади.
12.2.  Жамият кузатув кенгашининг ваколатлари қуйидагилардан иборат:
жамиятни ривожлантириш стратегиясига эришиш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар тўғрисида жамият ижроия органининг ҳисоботини мунтазам равишда эшитиб борган ҳолда жамият фаолиятининг устувор йўналишларини белгилаш;
13.7. Жамиятнинг ижроия органини тузиш ҳамда унинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш акциядорлар умумий йиғилишининг қарорига кўра амалга оширилади. Жамият Бош директорини  ёки бошқарув аъзоларини тайинлаш, қоида тариқасида, чет эллик менежерлар иштирок этиши мумкин бўлган танлов бўйича саралаш асосида амалга оширилади.
14.3. Жамиятга зарар етказилишига сабаб бўлган қарорга овоз беришда иштирок этмаган ёки ушбу қарорга қарши овоз берган жамият кузатув кенгаши аъзолари, бошқарув аъзолари жавобгар бўлмайди, бундан аффилланган шахс билан тузилган битимни ўрганишни амалга оширган шахслар мустасно.
 
Свидетельство о регистрации
     
Проспект эмиссии