ССВ: Халқаро терапевтлар анжуманида ички касалликларнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди

ССВ: Халқаро терапевтлар анжуманида ички касалликларнинг долзарб муаммолари муҳокама қилинди

Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Ички касалликларнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро терапевтлар илмий-амалий форуми бўлиб ўтди.

Анжуманда:

терапевтик беморларга ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш;  

диагностика, даволаш ва реабилитация соҳасида янги инновацион усулларни жорий қилиш; 

юрак-қон томир, ошқозон-ичак, ревматологик ва  пульмонологик касалликларни даволаш; 

шифокор-терапевт амалиётида коморбид хасталиклар таснифи каби масалалар юзасидан маърузалар тингланди.

Тадбирда маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда  Украина, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистондан олимлар, терапевт-шифокорлар офлайн ва онлайн тарзда иштирок этди.

 

Поделится