Новости центра

Новости центра

Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реаблитация илмий-амалий тиббиёт маркази таянч докторантура (PhD) ва докторантурага (DSc) қабулни эълон қилади

  • 28.09.2021

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 304-сонли қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг 2021 йил 17 сентябрдаги 02-20/5286 – сонли мурожаати ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2021 йил 22 сентябрдаги 08-09/12583 – сонли хатига асосан Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази 2022 йил учун таянч докторантура (PhD), ва докторантура (DSc) ва мустақил изланувчиликга қабулини эълон қилади.

2022 йил учун таянч докторантура, докторантура ва мустақил изланувчиликга қуйидаги ихтисосликлар бўйича қабул эълон қилади:

Таянч докторантура:
14.00.05 – Ички касалликлар
14.00.06 – Кардиология

Докторантура:
14.00.05 – Ички касалликлар 

Керакли хужжатлар:
✅ Таянч докторантура (PhD), мустақил изланувчилик (PhD)га ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
1.    Ариза
2.    Қисқача биографик маълумотнома
3.    Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси (ишлаётган талабгорлар учун)
4.    Олий таълим муассасаси магистратураси дипломи ёки клиник ординатурани тугатганлик (тиббиёт фанлари учун), олий маълумот (мутахассислик дастурлари бўйича) тўғрисидаги диплом нусхаси
5.    Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари
6.    Паспорт нусхаси
7.    Ўзбекистон Республикаси Президенти Давлат стипендияси соҳиблари тегишли ҳужжат нусхасини тақдим этадилар

✅ Докторантура (DSc), мустақил изланувчилик докторантура (DSc)га ўқишга талабгорлар қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:
1.    Ариза
2.    Қисқача биографик маълумотнома
3.    Меҳнат дафтарчасининг белгиланган тартибда тасдиқланган нусхаси;
4.    Олий маълумот, фан номзоди ёхуд фалсафа доктори (PhD) илмий даражага эга бўлганлиги тўғрисидаги диплом нусхаси
5.    Тадқиқот мавзуси бўйича илмий маъруза ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун тайёрланган докторлик диссертацияси режасининг муфассал лойиҳаси
6.    Нашр этилган илмий ишлар рўйхати, шунингдек уларнинг нусхалари
7.    Паспорт нусхаси 

Таянч докторантурага (PhD) танловида қатнашувчи талабгорлар томонидан ихтисослик ва чет тили бўйича кириш имтиҳонлари топширилади, докторантура (DSc) талабгорлари ихтисослик бўйича суҳбатдан ўтади. 

Таянч докторантурада ўқиш учун талабгорларда IELTS (ўртача балли камида 5,5), TOEFL (РВТ) (567 баллдан кам бўлмаган), TOEFL (iBT) (87 баллдан кам бўлмаган), CEFR (В2 даражадан паст бўлмаган) бўйича тасдиқловчи амалдаги халқаро малака сертификатлари мавжуд бўлганда чет тилидан топшириладиган имтиҳонлардан озод этилади.

Ҳужжатлар 2021 йилнинг 15 октябргача қабул қилинади.

Кириш имтихонлари жорий йилнинг 1-25 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Барча талабгорлар Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигининг http://phd.mininnovation.uz/
веб-сайтида рўйхатдан ўтишлари лозим.

Манзил: Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази, Тошкент шаҳри, Осиё кўчаси, 4 уй. 
Телефон: +998 (71) 234-34-10. 

Кўшимча маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин:
+998 (91) 191-33-47.

Другие новости