“Буюк ипак йўли” бўйлаб янги лойиҳаларни амалга ошириш доирасидаги давлатлараро келишувга биноан Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги соғлом алоқаларни янада мустаҳкамлаш мақсадида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Терапия ва тиббий реабилитация РИИАТМ ва Хитой Халқ Республикаси Жансу провинцияси Ҳайан шаҳар анъанавий Хитой тиббиёти клиникаси билан ҳамкорлик асосида "Ўзбекистон - Хитой анъанавий тиббиёт маркази" ташкил этилган. Лойиханинг мақсади халқ табобати ва анъанавий Хитой тиббиёти ютуқларини Ўзбекистонда тадбиқ қилиш мақсадида тиббиёт ходимларини халқ табобати ва Хитой анъанавий тиббиётни ўзлаштиришларига ва даволаш-реабилитация ишларида унинг афзалликларидан тўлиқ фойдаланишга имкон беришдан иборат.
Ҳозирги вақтда "Ўзбекистон-Хитой анъанавий тиббиёт маркази" замоновий ўқув дастурига эга бўлиб, кўплаб тиббиёт ходимларини малакасини ошириш имкониятига эга. Хусусан, 2024й. сентябрь-ноябрь ойлари давомида "Ўзбекистон-Хитой анъанавий тиббиёт маркази"да 40 нафарга яқин шифокорларни беморлар реабилитациясида анъанавий халқ табобати имкониятлари дастури бўйича Хитой анъанавий тиббиёти технологиясини ва умумий иш усулларини ўзлаштириш каби режалар амалга оширилди. Шунга кўра, Хитой халқ Республикасининг таклифига биноан 2025 йилнинг 12 ва 22 январь кунлари ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш мақсадида марказнинг бир гурух делегатлари РИТ ва ТРИАТМ нинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари Исмаилова Жадида Ахмеджановна бошчилигида Хитой халқ Республикаситда жавоб ташриф билан иштирок этдилар. Ташрифга биноан улар Хайан анъанавий хитой табоботи шифоханасида, Янгчжоу Университети қошидаги тиббиёт мактабида, Наньтун биринчи халқ шифохонасида ва шифохона қошидаги хитой анъанавий табобати музейида бўлдилар.
Ташрифнинг иккинчи қисми эса Уйғур автоном Республикасида бўлиб ўтди ва бунда Уйгур миллий касалхонаси, Уйгур тиббиёт университети, Шинжон - Уйгур компаниясига ташриф хамда Университет ва университет кошидаги клиникада стратегик хамкорлик шартномаси имзоланди. Шартномада кайд этилишича “Гастроэнтерология, Нефрология, Ревматология ва Интервенцион кардиология” сохалари бўйича назарий ва амалий билимлар алмашинуви амалга оширилиши кутилмоқда.