Новости

Новости центра и медицины

Эхокардиография бўйича янги инновацион ўқув машғулотлари ташкил қилинди

  • 04.02.2021

Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази директори Хуршид Фозилов ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори Хабибулла Оқилов ўртасида ўзаро тиббий, ўқув-таълим ва илмий фаолиятга доир шартнома имзоланди.

Унга кўра малакали тиббий кадрларни етиштириб чиқариш йўналишида Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази базасида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Функционал диагностика кафедраси билан ҳамкорликда илк маротаба анестизиолог-реаниматолог врачлар учун қизилўнгач орқали эхокардиография курси ташкил этилди.

Курс давомида икки марказнинг малакали мутахассислари томонидан маъруза, семинар ва амалий дарслар ташкил этилди. Илмий-амалий дарслар доирасида марказларнинг етук мутахассислари томонидан мураккаб кардиохирургик беморларда интраоперацион, шунингдек, операциядан кейинги эрта даврда Кардиореанимация бўлимларида қизилўнгач орқали эхокардиографик текширувлар ўтказилди. Шунингдек, курсантлар кейинги йилларда ривожланиб бораётган юрак туғма ва орттирилган нуқсонларини рентген-эндоваскуляр хирургия йўли билан бартараф этиш, турли хил мураккаб аритмияларни электрофизиологик йўл билан ташхис қўйиш, даволашда қўлланаётган асосий усуллардан бири бўлган қизилўнгач орқали эхокардиографик текширувлар ўтказиш жараёнида иштирок этишди.

Олинган назарий-амалий кўникмалар, жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб берадиган кадрларни етиштириб чиқаришда яна бир кўмак бўлади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Другие новости