Инсонийлик, меҳр-оқибат, мурувват, меҳнатсеварлик каби қадриятларни ўзида ифода этадиган Наврўз байрами энг қадимий байрамлардан бири ҳисобланади.
Тарихий маълумотларга мурожаат қиладиган бўлсак, Наврўз байрамининг 3 минг йилдан ошиқ тарихга эга эканига гувоҳ бўламиз. Бу ўринда Наврўз байрамининг пайдо бўлиши қуёшнинг ҳамал буржига кириши, тун ва куннинг тенглашуви, кундузнинг узая бошлаши каби қатор табиат қонуниятлари билан боғлиқ. Бу эса мазкур байрам чуқур илмий асосларга ҳам эга эканлигини кўрсатади.
Миллий қадриятларимизнинг ёрқин намунаси бўлган Наврўзни умумхалқ байрами сифатида нишонлаш мамлакатимиз мустақиллиги арафасида қайта тикланди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти 1990 йил 3 майдаги Фармонига мувофиқ Наврўз умумхалқ байрами, 21 март эса дам олиш куни деб эълон қилинди.
Наврўз байрами – янгиланиш фасли нафақат Ўзбекистонда, балки, Aфғонистон, Aлбания, Баҳрайн, Эрон, Ҳиндистон, Ироқ, Ливан, Озарбайжон, Покистон, Қирғизистон, Қозоғистон, Сурия, Тожикистон, Туркия, Туркманистон каби давлатларда ҳам кенг нишонланади.
Мазкур байрам 2009 йил 30 сентябрда инсоният маданий меросининг ажралмас қисми сифатида ЮНЕСКО томонидан умумжаҳон номоддий маданий мерослар рўйхатига киритилди.
2010 йилнинг 19 февраль куни БМТ Бош Aссамблеясининг 64-сессиясида эса 21 март “Халқаро Наврўз куни” деб эълон қилинди. Қабул қилинган резолюцияда Наврўз байрами турли халқлар ўртасидаги маданий алоқалар ва ўзаро ҳамжиҳатликни рағбатлантириш, ўзаро бирдамлик, қўни-қўшничилик муносабатлари, халқлар ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга эканлиги таъкидлаб ўтилган.
Шу муносабат билан, Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт марказида бу йил 9 апрелда ташкиллаштирилган “Наврўз байрами” ҳар йилгидан фарқли, ўзгача руҳда ўтказилди.
Байрам тадбирида ““Булбулча” хор ва рақс ансамбли” аъзоларининг қатнашиши санаториямизда соғлигини тиклаётган болаларимиз кайфиятини янада кўтариб соғлиқларини тикланишида янада ижобий натижага эришишга алоҳида туртки бўлди деб бемалол айтишимиз мумкин.
Тадбирни байрам шукухида ўтказиш мақсадида: 1. Миллий кийимдаги энг гузал ходим. 2. Энг чиройли ва маззали миллий дастурхон ; 3. Бадиий эркин чиқиш каби кичик мусобакалар билан дастур асосида ўтказилди ва ғолибларка Марказ Касаба уюшмаси томонидан тайёрланган совғалар берилди.
Наврўз учун анъанавий маросим таоми тайёрланиб барча ходимларга тарқатилди.