Тошкент шаҳрида Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази томонидан “Ички касалликларнинг долзарб муаммолари” мавзусида халқаро терапевтлар илмий-амалий форуми бўлиб ўтди.
Анжуманда:
терапевтик беморларга ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш;
диагностика, даволаш ва реабилитация соҳасида янги инновацион усулларни жорий қилиш;
юрак-қон томир, ошқозон-ичак, ревматологик ва пульмонологик касалликларни даволаш;
шифокор-терапевт амалиётида коморбид хасталиклар таснифи каби масалалар юзасидан маърузалар тингланди.
Тадбирда маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда Украина, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистондан олимлар, терапевт-шифокорлар офлайн ва онлайн тарзда иштирок этди.