Background

Новости центра

Замонавий терапиянинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Замонавий терапиянинг долзарб масалалари муҳокама қилинди

Пойтахтимизнинг Intercontinental Tashkent меҳмонхонасида Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ҳамкорликда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ва Ўзбекистон терапевтлар ассоциацияси томонидан “Ички касалликларни ташхислаш ва даволашда инновацион технологиялар” мавзусида халқаро терапевтлар анжумани ўтказилди.

Форумнинг асосий йўналишлари сифатида:

терапевтик беморларга ёрдам кўрсатишни такомиллаштириш; 

диагностика, даволаш ва реабилитация соҳасида янги инновацион тиббий технологиялар;

юрак-қон томир касалликлари;

ошқозон-ичак хасталиклари;

ревматологик муаммолар;

пульмонологик касалликлар учун тиббий ёрдам;

шифокор-терапевт амалиётида ёндош хасталиклар каби мавзулар кун тартибидан ўрин олган.

Конференцияда юртимиз мутахассислари билан бирга, Украина, Россия, Беларусь, Қозоғистон ва Тожикистондан келган профессор-шифокорлар иштирок этмоқда.

Таъкидлаш лозимки, ҳозирда Республика ихтисослаштирилган терапия ва тиббий реабилитация илмий-амалий тиббиёт маркази ички касалликларни прогнозлаш, ташхислаш, даволаш ва реабилитация усулларининг янги технологияларини қўллаб, пульмонология, кардиология, гастроэнтерология ва ревматология йўналишларида аҳолига тиббий ёрдам кўрсатиб келмоқда.

Ҳозир марказ мутахассислари томонидан сурункали респиратор касалликлар, юрак етишмовчилигининг нейрогуморал механизмлари, уларни эрта босқичларда ташхислаш ва даволаш усуллари ўрганилмоқда. 

Анжуман доирасида терапевт, кардиолог, гастроэнтеролог, пульмонолог, ревматолог, невролог ва умумий амалиёт шифокорлари учун: 

вилоят, туман ва шаҳар ихтисослашган тиббиёт муассасалари хизматини ривожлантириш;
аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўриклардан ўтказиш; 
муаммоли беморларни клиник ташхислаш каби масалаларда семинарлар, маҳорат-дарслари ташкил этилди.

Поделится